проверенная компания
Поиск
Время работы
  • Понедельник. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Вторник. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Среда. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Четверг. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Пятница. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Суббота.
    выходной
  • Воскресенье.
    выходной
100
Китоблар фарзандларимизни қизиқтира олиши керак
06.08.2018 | 100

Китоблар фарзандларимизни  қизиқтира олиши керак.

“Халқ сўзи” газетаси

 

Болалик даврида теварак - атрофда рўй бераётган воқеа - ҳодисалар инсон онгида умр бўйи сақланиб қолади. Муқова, суратлар эндигина тетопоя қилаётган болаларда уйғотган таассурот уларнинг руҳий оламини бойитишга бир умр хизмат қилиши исботланган. Болалар китоб қаҳрамонларидек жасоратли, қатьиятли бўлишга , ўз сўзининг устидан чиқишга интилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрда имзоланган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида боланинг ёшини ҳисобга олган ҳолда китоб нашр қилиш лозимлиги белгилаб қўйилди. 7 ёшгача бўлган вақт инсоннинг фаол ўсиш даври ҳисобланади. Бундай пайтда нарсалар ва рангларни бир-биридан ажратиб, китоб ўқишга ҳаракат қилиш ҳолати кузатилади. Яъни китобларни варақлаб, таниш бўлиб қолган расмларни қидириш кўзга ташланади. Шу сабабли, бундай болаларга расмли ҳамда ўйинчоқ китоблар ҳар томонлама фойдалидир. 4 - 5 ёшида эса болалар теварак-атрофдаги ҳар бир нарсага қизиқувчанлик билан қараб, кўп сўзларни шу орқали ўрганар экан. Болаларнинг жисмоний, руҳий, интеллектуал ўсиши бошланғич синфга қатнай бошлагач янаям ривожланиб, дарстликларни илк бор қўлга олганида унда, мен ҳам китоб ўқий оламан, бу жуда зарур, деган тушунча пайдо бўлади. Ўспиринлик даврида эса руҳий, жисмоний фаоллик ошади. Широқ, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди каби миллий қаҳрамонларимизнинг жасоратлари акс этган китоблар уларда ҳавас уйғотиб, синфда, ўртоқлари орасида ўз ўрнига эга бўлиш истагини туғдиради. Бугун болалар учун мўлжалланган китоблар жуда кўп. Бироқ уларнинг ҳаммасини ҳам маънавий оламини бойитишга хизмат қилади, деб бўлмайди.

Янги қонун бўйича ахборот маҳсулотларининг ёшга оид таснифи беш турга бўлинади. Агар ахборот маҳсулотида “0+” ёзуви акс эттирилган бўлса, демак, бу барча ёшдагиларга мўлжалланган, “18+” ёзуви акс эттирилгани болалар учун тақиқланган ҳисобланади.    

 

Даврон Улуғмуродов,

Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи

бош муҳаррири

Поделиться:
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441045
+(99871) 2445855
+(99871) 2442052
или написав им письмо