проверенная компания
Поиск
Время работы
  • Понедельник. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Вторник. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Среда. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Четверг. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Пятница. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Суббота.
    выходной
  • Воскресенье.
    выходной
100
Талабалар ўртасида “Бирга китоб ўқийлик” акцияси ўтказилди
28.09.2018 | 100

2018 йил 28 сентябрь куни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Бирга китоб ўқийлик” мавзуида оммавий китобхонлик акцияси бўлиб ўтди.

 

Ўтказилган акция доирасида Агентлик тизимидаги матбаа-нашриёт ижодий уйлари томонидан чоп этилаётган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

 

“Бирга китоб ўқийлик” мавзуида ўтказилган ушбу оммавий китобхонлик акциясидан асосий кўзланган мақсад 2017 йилнинг 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарорида акс этган ёшларимиз ўртасида китоб тарғиботи, китобхонлик ва мутолаа маданиятини шакллантиришдан ибора эканлиги акция ташкилотчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

 

Шунингдек, оммавий китобхонлик акциясида олий ўқув юрти талабалари ва ўқитувчилари иштирок этишди.

 

Тадбирга жалб этилган таниқли санъаткорлар, шоирлар, адиблар ва актёр-актрисалар томонидан  ёшларни китобхонлик маданиятини ва китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида бадиий адабиётлардан парчалар ўқиб беришди.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг турли ҳудудларида ташкил этилган махсус майдончаларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, болалар ёзувчилари билан бадиий учрашувлар, мушоиралар ва суҳбатлар ташкил этилди.

 

Ушбу акция доирасида “Ёш китобсевар”, “Менинг биринчи китобим”, “Китобхон оила”, “Китоб – беминнат устоз”, “Китобга меҳр қўйсангиз, у сизни албатта муносиб тақдирлайди”, “Одамийлик китобга бўлган эҳтиромдан бошланади”, “Китоб ўқишда фарзандларингизга аввало ўзингиз ўрнак кўрсатинг!” каби мавзуларда совринли интеллектуал викториналар ташкил этилди.

Поделиться:
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441045
+(99871) 2445855
+(99871) 2442052
или написав им письмо