Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон қарори, "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон фармони, Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2018 йил 9 апрелдаги 1-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Infolib Uzbekistan" YII Миллий ахборот кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агенлиги тизимидаги нашриёт уйлари ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Жумладан Чўлпон номидаги НМИУ томонидан нашр этилган китоб ва китоб маҳсулотлари ҳам намойиш қилинмоқда. Ушбу ҳафталик 15 октябрдан 20 октябргача давом этади.