Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271 -сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги Чўлпон номидаги НМИУ Тошкент шаҳридаги 185- умумий ўрта мактабда тадбир ўтказди. Тадбир ноодатий тарзда, яъни мактаб бўйича ўқувчилар орасида "Энг яхши синфдош" ҳамда "Энг яхши устоз" деб номланган сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровномага асосан 1 500 га яқин ўқувчилар орасида ҳар синфдан икки нафар энг фаол, аъло хулқли ўқувчилар ва 100 га яқин ўқитувчи-мураббийлар орасидан 10 нафар устозлар танлаб олинди. Танлов ғолиблари ҳамда ғолиб ўқувчиларнинг ота-оналарига Чўлпон номидаги НМИУ томонидан чоп этилган энг яхши китоблар синфларга кирган ҳолда тақдим этилди.