2019 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекситон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чор-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 декабрдаги фармойишга асосан "Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" деган умумий ғоя остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги Чўлпон Номидаги НМИУ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун китоб савдосини ташкил этди.