Tasdiqlangan korxona
Qidiruv
Ish vaqti
  • Dushanba. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Seshanba. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Chorshanba. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Payshanba. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Juma. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Shanba.
    dam olish
  • Yakshanba.
    dam olish
100
19.01.2018 | 100

13 январ куни Тошкентдаги Ёшлар ижодиёт саройида 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва Ахборот агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилди. Унда республикамизда фаолият олиб бораётган "Ўзбекистон", "Ўқитувчи", "Шарқ", "Академнашр", "Янги аср авлоди" "Ҳилол нашир" каби ўндан ортиқ йирик нашриётлар ўз китоблари билан иштирок этди.

 "Чўлпон" нашриёт матбаа ижодий уйи ҳам бу тадбирда кичкинтой болажонлар учун китоблар ва бадий адабиётлар хилма-хил эртаклари билан қатнашди.       

Кейинги йилларда юртимизда илм-фан, маданият ва маърифат соҳаларига қаратилаётган катта эътибор нашриётлар ишига ҳам ижобий таъсир кўрсатгани сир эмас.

Бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган экан, мақсад қилиб қўйилган улкан ўзгаришларга эришиш учун янгича фикрлайдиган авлодни тарбия қилиш, олдимизда турган муаммоларга янгича ёндаша оладиган мутахассислар тайёрлаш асосий вазифаларимиздан биридир.

Бунинг учун эса илм-фан ва ўз-ўзидан китобга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз зарур. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган китоб ярмаркаси ҳам ана шу йўлдаги қадамлардан биридир.

Поделиться:
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441045
+(99871) 2445855
+(99871) 2442052
yoki xat yozib bilishingiz mumkin