Tasdiqlangan korxona
Qidiruv
Ish vaqti
  • Dushanba. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Seshanba. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Chorshanba. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Payshanba. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Juma. 09:00 - 18:0013:00 - 14:00
  • Shanba.
    dam olish
  • Yakshanba.
    dam olish
100
Янги китоблар кўргазмаси
08.02.2018 | 100

Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрни ва сўзини топишида, халқимизни янги ютуқ ва марралар сари бошлаган жаҳонга таниқли давлат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги шу кунларда юртимизнинг барча вилоят ва туман марказларида, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Қарши шаҳри марказида Ислом Каримов ҳайкалининг очилиши ва Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган мақбара мажмуасининг кенг жамоатчиликка ҳавола этилиши каби тадбирлар бунинг ёрқин исботидир.

 

Президентимизнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳукумат  томонидан қабул қилинган  “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режаси”ига асосан жорий йилнинг 29-30 январь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти асарлари” номли кўргазма ташкил қилинди. Кўргазма доирасида “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси(Солнома)”,  Ислом Каримовнинг “Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарлари, шунингдек, “Президентга мактублар” китоби тақдимоти ўтказилди. Кўргазмага халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар элчихоналари вакиллари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, талаба-ёшлар ташриф буюришди.  Ташриф буюрувчилар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ қимматли маълумотларга эга бўлишди.

Поделиться:
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441045
+(99871) 2445855
+(99871) 2442052
yoki xat yozib bilishingiz mumkin